11-Oktabr, 2024-yil

Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш тартиби янгиланди

 Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-973-сон, 09.10.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Унга кўра, Ер кодексига ва бошқа қонунларга ижарага олувчи томонидан ижарага олинган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ер участкасидан фойдаланиш мақсадлари ўзгартирилмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкинлигини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн-аукционлар жорий этилиши белгиланмоқда.

 

Бундан ташқари, энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан аниқланадиган йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага беришда ижарага олувчи томонидан Давлат бюджетига маблағлар тўланиши назарда тутилмоқда.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение