9-Oktabr, 2024-yil

6,3 млрд сўмлик компенсация ундириш тўғрисидаги даъво қаноатлантирилди

Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтган “Транс сервис” (номи ўзгартирилган) МЧЖ олиб қўйилган объект учун компенсация миқдори камлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, тадбиркорнинг туман ҳудудидаги ер майдони Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган бўлиб, мустақил баҳоловчи ташкилотнинг хулосаси инобатга олинмасдан 3 баробар кам қийматга баҳоланган.

Ўрганиш давомида, Вакил девони томонидан тадбиркорлар манфаатида Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди.

Иқтисодий суд томонларнинг даъво ва эътирозлари, ҳолат юзасидан мутахассисларнинг фикрини ўрганган ҳолда, Вакил девонининг тадбиркор манфаатидаги, жавобгар Бўстонлиқ тумани ҳокимлигидан тадбиркор фойдасига жами 6,3 млрд сўм компенсация тўловини ундириш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантирди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение