7-Oktabr, 2024-yil

Фермер фойдасига 1,3 млрд сўмлик қарздорлик ундириб берилди

Хоразмлик тадбиркор қарздорликни ундиришда ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. Урганч туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан, фермер хўжалиги фойдасига қарздорлик ундирилиши лозим эди, бироқ ижро ҳужжати тўлиқ бажарилмай қолаётган эди.

Мажбурий ижро бюросининг Янгибозор туман бўлимига келиб тушган ижро ҳужжати бўйича иш очилган бўлса-да, 2024 йил 26 август ҳолатига кўра, қарздор жамиятдан 28 млрд сўмдан ортиқ қарздорлик ундириш бўйича 61 та ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шунга кўра тадбиркорга атиги 15 млн сўм қарздорлик тўлаб берилган.

Бизнес-омбудсман аралашувидан сўнг, давлат ижрочиси томонидан қарздор жамиятнинг банк ҳисоб рақамларига электрон тарзда банд солиниб, инкассо топшириқномалари қўйилди ва мол-мулкларига тақиқлар қўйилди.

Натижада, 2024 йил 4 сентябрь куни 1,3 млрд сўм миқдорида қарздорлик фермер хўжалиги фойдасига ундирилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение