Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатувчи “Янги полиз экини” (номи
ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари мутасадди ташкилот ходимларининг хатти-ҳаракатидан
норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, 2020 йилда Ховос туман ҳокими қарори билан “Янги
полиз экини” МЧЖга жами 246,1 га ер майдони сабзавот-полизчилик йўналишида
фойдаланиш учун берилган. 2024 йилда Ховос туман Қишлоқ хўжалиги бўлими
ходимлари ва бошқалар томонидан “Янги полиз экини” МЧЖ фаолиятида қишлоқ
хўжалиги экинларининг жойлаштирилиши ва экилиши юзасидан текширув ўтказилиб,
натижаси бўйича далолатнома расмийлаштирилган. Бироқ ушбу текшириш “Ягона
давлат назорати” Ахборот тизимидан рўйхатга олинмасдан, ноқонуний ўтказилган.
Юқоридагиларга асосан, Ховос туман Қишлоқ хўжалиги бўлими
бошлиғи ҳамда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Ховос
туман бўлими бошлиғи мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик
тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, жавобгарлик масаласи ҳал этилди.