Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтган “Мардонавор” (номи
ўзгартирилган) хусусий корхона раҳбари қарздорликни ундиришда амалий ёрдам
сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, Тошкент вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи
хизмати” ДУК томонидан 2022 йилда тузилган шартнома бўйича бажарилган иш ва
хизматлар учун 2,9 млрд сўм маблағ тўлаб берилмаган.
Вакил девони ходимлари томонидан ҳолат бўйича ҳужжатлар
ўрганиб чиқилиб, Тошкент вилояти туманлараро иқтисодий судига даъво ариза
киритилди.
Суд киритилган даъво аризасини кўриб чиқиб ва тарафларнинг
фикр ва эътирозларини ўрганиб чиқиб, буюртмачи Тошкент вилоят ҳокимлиги “Ягона
буюртмачи хизмати” ДУКдан корхона фойдасига қарздорлик суммасини тўлиқ ундириб
бериш тўғрисида қарор қабул қилди.