27-Sentabr, 2024-yil

Фермернинг экинлари сувсизлик туфайли қуриб қолишдан сақлаб қолинди

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида фаолият кўрсатувчи “Зарифа Муродова” (номи ўзгартирилган) фермер хўжалиги раҳбари хўжалик ихтиёрида бўлган ер майдонларига сув етказиб берилишида амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича фермер хўжалиги томонидан 2024 йил ҳосили учун 10 гектар ер майдонига буғдой, 30 гектар ер майднига пахта ва 3 гектар ер майдонига полиз экинлари экилган бўлиб, экин майдонлари сувсизликдан қуриб қолиш жараёнига келиб қолган.

Бизнес-омбудсман аралашуви билан фермер хўжалигининг ер майдонларига суғориш тармоқлари орқали сув етказиб берилиши таъминланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение