26-Sentabr, 2024-yil

Рейтинги юқори тадбиркорга ортиқча солиқ тўловлари қайтарилди

Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор солиқ ходимларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, "Зафар бобо" (номи ўзгартирилган) МЧЖ барқарорлик рейтингининг “ААА” тоифасига киришини, ортиқча тўланган фойда солиғини қайтаришни сўраб, Бухоро вилоят солиқ бошқармасига мурожаат қилган. Бироқ бошқарма масъул ходимлари томонидан ортиқча солиқ суммасини қайтариш рад этилган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.01.2024 йилдаги ПҚ-39-сон қарорига кўра, «А» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига солиқлар бўйича (қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно) мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтариш уч кун муддатда амалга оширилади.

Бизнес-омбудсман аралашуви билан тадбиркорнинг ҳисоб рақамига 430 млн сўм маблағ қайтарилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение