25-Sentabr, 2024-yil

Ногиронларни иш билан таъминлаган тадбиркорга субсидия маблағлари тўлаб берилди

Хоразм вилоятида фаолият кўрсатувчи “Ш.А.С.” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари мутасаддилар хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, тадбиркор ногиронлиги бўлган шахсларни корхонасига ишга қабул қилиб, уларни иш билан таъминлаган. Бироқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгиланган ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида ажратилиши керак бўлган субсидия маблағлари 2024 йилнинг март ойидан буён ажратилмасдан келинган.

Бизнес-омбудсман девони аралашуви билан жамиятда ишлаб келаётган 7 нафар ногиронлиги бўлган шахслар учун ажратилиши лозим бўлган субсидия маблағлари тўлиқ тўлаб берилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение