24-Sentabr, 2024-yil

Тадбиркорга ярим миллиардга яқин маблағ тўлаб бериладиган бўлди

Самарқанд вилояти Ургут туманида фаолият юритувчи тадбиркор қарздорликни ундириб беришни сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, “Зафаржон дунё” (номи ўзгартирилган) МЧЖ ва Ургут туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ўртасида автотранспорт, махсус машиналар ва механизмлар хизматларини кўрсатиш бўйича 08.02.2021 йилда 500 млн сўмлик ва 15.03.2023 йилда 389 млн сўмлик шартномалар тузилган.

Мазкур шартномаларга асосан тадбиркор буюртмачи томонидан қурилаётган ва таъмирланаётган объектларда транспорт хизматларини кўрсатган.

 Ўтган давр мобайнида тадбиркор томонидан бажарилган ишлар учун тўланиши лозим бўлган маблағларни тўлаб бериш талаб қилиб келинаётган бўлишига қарамасдан буюртмачи томонидан 527 млн сўм маблағ тўлаб берилмаган.

Вакил девони судда тадбиркорнинг манфаатини ҳимоя қилди. Натижада Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди томонидан тадбиркор фойдасига 527 млн сўм ундирилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение