24-Sentabr, 2024-yil

Тошкентда муваффақиятли тадбиркор аёллар учрашуви бўлиб ўтди

Бугун, 24 сентябрь куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида турли соҳаларда ютуқларга эришган тадбиркор аёллар иштирокида самарали учрашув бўлиб ўтди.



Тадбир доирасида "Nurafshon-Nur" хусусий корхонасига саёҳат ташкил этилиб, корхона раҳбари Муҳаббат Ташмухаммедова ҳамкасблари билан ўз тажрибасини ўртоқлашди ва ишлаб чиқариш жараёнларини намойиш этди.


Учрашувда енгил ва оғир саноат, хусусий таълим, инновациялар, хизмат кўрсатиш, экспорт-импорт каби кўплаб йўналишларда фаолият юритаётган ишбилармон аёллар қатнашдилар. Тадбир давомида тажриба алмашилди ва келгуси ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди.


Келажакда бундай учрашувларни республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказиш ва ёш тадбиркорларга ҳам ўз бизнесини бошлашда кўмаклашишга келишиб олинди.


Бизнес-омбудсман девони тадбиркор аёлларнинг фаолиятини доимо қўллаб-қувватлашга ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга тайёр.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение