23-Sentabr, 2024-yil

Солиқ органининг қарори судда бекор қилинди

Тошкент вилояти Бўка туманида рўйхатдан ўтган “Давр-Фарм” (номи ўзгартирилган) корхонаси раҳбари солиқ органининг маъмурий жарима қўллаш ҳақидаги қароридан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, тадбиркорга нисбатан ер солиғи бўйича ҳисоботни ўз вақтида тақдим этмаганлиги учун маъмурий жазо чораси қўлланилган эди. Ҳолбуки, корхона раҳбарига 2024 йил 16 февраль куни бу борада огоҳлантириш хати юборилган ва 1 март куни ер солиғи бўйича шахсий кабинет орқали ҳисобот тақдим этилган. Солиқ органи ушбу ҳисоботни автомат тарзда қабул қилиб олган бўлишига қарамай, корхона раҳбарига нисбатан маъмурий жарима қўллаш ҳақида қарор чиқарган.

Бизнес-омбудсман девони томонидан Бўка тумани жиноят ишлари бўйича судга солиқ органи қарори устидан шикоят киритилди. Суд тақдим этилган шикоят ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, солиқ органининг корхона раҳбарига нисбатан маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение