Самарқанд шаҳрида фаолият
юритувчи тадбиркор қарздорликни ундириб беришни сўраб Бизнес-омбудсманга
мурожаат қилди.
Аниқланишича, 22.12.2023
йилда “Магнит” (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари ва Самарқанд вилоят ҳокимлиги
“Ягона буюртмачи хизмати” ДУК ўртасида 752 млн сўмлик пудрат шартномаси
тузилган.
Мазкур шартномага асосан
тадбиркор Самарқанд шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйларнинг тик ва ётиқ иссиқ
сув қувурларини янгилаш ишларини амалга оширган.
Бироқ ишлар тўлиқ бажарилиб,
буюртмачи ва қабул ҳайъати томонидан қабул қилиб олинганлигига қарамасдан, қолган
359 млн сўм маблағ тадбиркорга тўлаб берилмаган.
Вакил девони судда
тадбиркорнинг манфаатини ҳимоя қилди. Натижада Самарқанд шаҳар иқтисодий суди томонидан
тадбиркор фойдасига 359 млн сўм ундирилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.