20-Sentabr, 2024-yil

Бухорода тўсиқларга учраётган тадбиркорга фаолиятини йўлга қўйиш учун ёрдам берилди

Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор “Ҳудудгазтаъминот Бухоро” газ таъминоти филиали масъул ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, “Metan Global Energy” (номи ўзгартирилган) МЧЖ 2024 йил 29 январда “e-auksion” орқали автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТКШ)ни сотиб олган. Сўнг табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси тузиш учун “Ҳудудгазтаъминот Бухоро” газ таъминоти филиалига мурожаат қилган. Бироқ сотиб олинган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси биноси илгари бошқа МЧЖга тегишли бўлганлиги ва унинг газ тўловларидан 1.9 млрд сўм қарздорлиги мавжудлиги сабабли мурожаатига рад жавоби берилган.

Бизнес-омбудсман ходимлари томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, мурожаат жойига чиқиб ўрганилиши натижасида тадбиркорлик субъекти газ тармоқларига уланиб, фаолияти йўлга қўйилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение