19-Sentabr, 2024-yil

Майдаланган тош ҳақи тўлаб берилди

Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритувчи «Учқур тош» (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари қарздорликни ундириб беришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, корхона қурилиш материали қазиб олиш ва етказиб бериш билан шуғулланади. Шартнома асосида Мўйноқ туман йўллардан фойдаланиш корхонасига майдаланган тош етказиб берилган. Бироқ, бир неча маротаба мурожаат қилинса-да, тўловлар амалга оширилмаган.

Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 майдаги қарорига кўра, «Учқур тош» МЧЖ фойдасига «Мўйноқ туман йўллардан фойдаланиш» корхонасидан 185 млн сўм ундирилиши белгиланган бўлса-да, қарор қабул қилингандан кейин бир йил давомида ижро этилмади.

Бизнес-омбудсманнинг ёрдами билан Мажбурий ижро бюросининг Мўйноқ туман бўлими томонидан ижро иши юритуви қўзғатилди. Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик тўлиқ ундирилиб, "Учқур тош" МЧЖнинг Андижон шаҳридаги "Hamkorbank" АТБ бош офисидаги ҳисоб рақамига ўтказилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение