18-Sentabr, 2024-yil

Бизнес-омбудсман судда хусусий институт манфаатини ҳимоя қилди

Навоий инновация институти лицензиясини бекор қилиш юзасидан судга мурожаат қилинганлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан институт лицензиясини бекор қилиш бўйича судга даъво аризаси киритилган. Вазирлик томонидан институт фаолиятида бир қатор қоидабузарликлар аниқланганлиги, жумладан, таълим фаолияти лицензияда кўрсатилмаган манзилда олиб борилгани, ўқув адабиётлари етишмаслиги, ўқув аудиториялари ва лабораториялар талабларга жавоб бермаслиги каби камчиликлар асос қилиб кўрсатилди.

Вакил девони ходимлари томонидан судда институт манфаати ҳимоя қилинди. Кармана туманлараро иқтисодий судида институт томонидан аниқланган камчиликларнинг асосий қисми бартараф этилганлиги, қоидабузарликлар тизимли хусусиятга эга эмаслиги ва жиддий салбий оқибатларга олиб келмаганлиги инобатга олиниб, вазирликнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение