14-Sentabr, 2024-yil

Туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун ажойиб янгилик

Ҳукуматнинг янги қарорига кўра (572-сон, 13.09.2024 й), модулли меҳмонхоналар қуриш ва жиҳозлаш учун субсидиялар тақдим этилади.

 

Субсидия кимларга берилади?

2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябргача мувофиқлик сертификати олган янги ташкил этилган меҳмонхоналар;

Камида 10 та модулдан иборат меҳмонхоналар (тоифасидан қатъий назар).

 

Субсидия миқдори қанча?

Меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун 1 млн сўм.

 

Субсидия олиш учун нима қилиш керак?

Солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлик бўлмаслиги;

қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;

фаолияти вақтинча тўхтатилмаган бўлиши;

суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинмаган бўлиши;

модулли меҳмонхонага берилган мувофиқлик сертификати ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги.

 

Ариза қаерга топширилади?

Давлат хизматлари марказига ёки my.gov.uz портали орқали Туризм қўмитасига.

 

Қарор қачон қабул қилинади?

Ариза келиб тушган кундан 15 иш кунида ўрганиб чиқилади ва 1 иш кунида қарор қабул қилинади.

 

Низом қачонгача амал қилади?

2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 31 декабргача.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение