13-Sentabr, 2024-yil

Бизнес-омбудсман ёрдамида хорижий инвесторнинг мурожаати ижобий ҳал этилди

Россиянинг "Электроника" (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари Мажбурий ижро бюроси ходимларининг ҳаракатсизлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Маълум бўлишича, корхона билан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ўртасида 22.10.2020 йилда тузилган шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги оқибатида 85 минг АҚШ доллари миқдорида қарздорлик юзага келган. Тошкент шаҳар иқтисодий судининг қарори ва Мажбурий ижро бюросининг қўзғатилган ижро ишига қарамай, қарздорлик 5 ой давомида ундирилмаган.

 

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви туфайли хорижий инвесторнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди ҳамда қарздорлик ундирилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение