13-Sentabr, 2024-yil

Норуда материалларни қазиб олишга мораторий: ҳудудлар аниқланди

“Норуда материалларни қазиб олишга мораторий жорий этилган сув ҳавзалари ҳудудларининг чегараларини белгилаш тўғрисида”ги Ҳукумат Қарори (566-сон, 12.09.2024 й.) қабул қилинди.

 Бу чегараларга дарё ўзанлари, соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналари киради.

 Қайси дарёларда мораторий амал қилади?

Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё.

 

Дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида жойлашган қум-шағал қазиб олувчи ҳамда қайта ишловчи тадбиркорлар тоғ ва тоғолди ҳудудларга ёки ушбу ҳудудларнинг яқинида жойлашган кичик саноат зоналарига кўчириш чоралари кўрилади.

 

Кўчирилаётган тадбиркорларга норуда материалларини ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи “E-auksion” орқали расмийлаштириб берилади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение