12-Sentabr, 2024-yil

Назорат қилувчи орган ходимлари аттестациядан ўтказилди

11 сентябрь куни аттестация комиссияси таркибида Бизнес-омбудсман девони масъул ходими Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 15 нафар мансабдор шахслари тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказилди.

 

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги текширувларнинг қонунийлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида назорат қилувчи органлар ходимлари доимий равишда аттестациядан ўтказиб борилади.

 

Жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида 8596 нафар ходим аттестация қилинди ва уларнинг 76% тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказишда етарли малакага эга деб топилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение