4-Iyun, 2021-yil

Инсофсиз харидор тадбиркорга 370 миллион сўмлик қарздорлигини тўлайдиган бўлди

Андижон туманидаги ЯТТ К.Н.Н. (номи ўзгартирилган) Андижон шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси томонидан қарздорлик тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, ЯТТ К.Н.Н. ва Андижон шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси ўртасида 2020 йилда гул етказиб бериш бўйича шартнома тузилган. Мазкур шартномага асосан тадбиркор томонидан умумий қиймати 470 999 100 сўмлик маҳсулот тўлиқ етказиб берилган. Шунга қарамай, бошқарма томонидан тадбиркорга пул маблағлари тўланмасдан келган. Тадбиркор томонидан киритилган талабнома натижасида бошқарма томонидан атиги 99 999 900 сўм пул маблағи тўланган.

Бизнес-омбудсман томонидан Андижон туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво ариза натижасида, Андижон шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасидан ЯТТ К.Н.Н. фойдасига 370 999 200 сўм асосий қарзни ундириш бегиланди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение