11-Sentabr, 2024-yil

Фермерга ер 30 йилга ижарага бериладиган бўлди

Жиззах вилоятида фаолият юритувчи "Давлат ота" (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари ҳокимлик қароридан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, 2021 йил 15 январда Арнасой туман ҳокимлиги томонидан 74,6 гектар ер "Давлат ота" МЧЖга қонунчиликка кўра 30 йилга ижарага берилиши кераклигига қарамай, сабзавотчилик билан шуғулланиш учун атиги 1 йил муддатга ажратилган.

Шартнома муддатини қонунда белгиланган муддатга ўзгартириш талаби эса ҳокимликнинг бу борадаги ваколатлари тугатилганлиги важ қилиниб, рад этиб келинган.

Ваҳоланки, туман ҳокимликларининг ер ажратиш ваколати Президентнинг 2021 йил 8 июндаги Фармони билан 2021 йил 1 августдан бекор қилиниши белгиланган.

Бизнес-омбудсманнинг аралашувидан сўнг, вилоят ҳокимлиги томонидан туман ҳокимлиги қарорига ўзгартириш киритилиб, тадбиркорга ер участкаси 30 йил муддатга ижарага берилиши таъминланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение