9-Sentabr, 2024-yil

Президент қарори билан кичик бизнесга янги имкониятлар яратилди!

 “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-312-сон, 07.09.2024 й.) қабул қилинди.

 

"Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури доирасида қуйидаги янги механизмлар жорий этилди:

 

Микрокредитларни соддалаштириш:

Бир лойиҳа учун 300 миллион сўмгача микрокредит олиш мумкин.

100 миллион сўмгача қисми гаровсиз берилади!

Қолган қисмини банклар ва микромолия ташкилотлари молиялаштиради.

 

Таваккалчиликни тақсимлаш:

Гаровсиз микрокредитлар бўйича таваккалчилик давлат ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимланади.

Бу микрокредит олишни янада осонлаштиради.

 

Қайта молиялаштириш:

Микрокредит берувчилар ўз маблағлари ҳисобидан ажратган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштиришлари мумкин.

 

100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитлар кимларга берилади?

Камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган ва ижобий кредит тарихига эга кичик тадбиркорлик субъектларига.

 

 Қайта молиялаштириш ставкалари қандай?

Ставкалар тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган ҳудуд тоифасига боғлиқ:

1-тоифа учун – 18,0 фоиз

2-тоифа учун – 17,0 фоиз

3-тоифа учун – 14,5 фоиз

4-тоифа учун – 13,5 фоиз

5-тоифа учун – 12,5 фоиз

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение