7-Sentabr, 2024-yil

Сурхондарёдаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг ойлик маоши тўлаб берилди

Сурхондарё вилоятида фаолият юритувчи оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти (ОНТМ) раҳбари ўз ходимларининг ойлик иш ҳақлари тўланмаётганлигидан шикоят қилиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Мурожаатда Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги томонидан ОНТМга 2024 йил июль ойида 4 нафар ходимига ойлик иш ҳақлари тўланмаётганлиги билдирилган.

Бизнес-омбудсман девони кўмагида масъуллар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сонли қарорига асосан ходимлар тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимига (NMTTBAT) киритилди.

Натижада, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг 4 нафар ходимига 2024 йил июль ойи учун ойлик маоши ҳамда озиқ-овқат учун субсидия пуллари тўлаб берилди.

Эслатиб ўтамиз, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти қонун ҳужжатларига мувофиқ муассиснинг маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан молиялаштирилади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение