6-Sentabr, 2024-yil

Бизнес-омбудсман қарздорликни ундиришда тадбиркор манфаатини судда ҳимоя қилди

Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатувчи "Ҳамкор плюс" (номи ўзгартирилган) МЧЖ директори бажарилган ишлар учун Мирзаобод тумани ҳокимлиги томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Вакил девони мурожаатни ўрганиб чиқиб, тадбиркор манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида Мирзаобод тумани ҳокимлигидан қарздорликни ундириш юзасидан судга даъво аризаси киритди.

Натижада Гулистон туманлараро иқтисодий суд қарорига кўра, Мирзаобод тумани ҳокимлигидан корхонага 200 млн сўм қарздорлик ундирилиши белгиланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение