5-Sentabr, 2024-yil

Янги қонун билан тадбиркорлик фаолияти янада эркинлашади

Президент томонидан имзоланган Қонунга (ЎРҚ-954-сон, 04.09.2024 й.) асосан, бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

 “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, давлат ёрдами берилиши билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари эндиликда Рақобат қўмитаси билан мажбурий тартибда келишилиши керак.

 Бундан ташқари “Рақобат тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш киритилиб, хўжалик юритувчи субъектларнинг қайси фаолият тури асосида табиий монополия субъектлари рўйхатига киритилганлиги аниқ белгилаб қўйилди.

 Эндиликда рақобат тўғрисидаги қонунчиликни биринчи марта бузган ва бунинг иқтисодиётга салбий таъсири кам бўлган тадбиркорларга нисбатан молиявий жарималар қўлланилмайди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение