4-Sentabr, 2024-yil

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор тақдирланди

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони таъсис этилди. (ЎРҚ-952-сон, 30.08.2024 й.)

 

Ушбу фахрий унвонга кимлар муносиб кўрилади?

Ўзбекистон иқтисодиёти ривожига салмоқли ҳисса қўшган, янги ва юқори даромадли бизнес йўналишларини йўлга қўйган, инновацияларни жорий қилган тадбиркорлар;

замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этган, экспорт салоҳиятини оширган, инвестицияларни жалб қилган ва янги иш ўринлари яратган ташаббускорлар;

давлат органлари билан ҳамкорлик қилган, ижтимоий лойиҳаларда фаол иштирок этган ва бошқаларга ўрнак бўлган тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва таъсисчилари.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фармонига мувофиқ, ушбу юксак фахрий унвонга биринчи бўлиб Шароф Рашидов туманидаги "Гулчи опа томорқа хизмати" кластери раҳбари Нориева Шарофат Эргашевна муносиб деб топилди.

 

Бизнес-омбудсман девони Шарофат Нориевани самимий муборакбод этади ва юртимиздаги барча тадбиркорларга улкан зафарлар ва янги марраларни забт этишларида омад тилайди!

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение