30-Avgust, 2024-yil

Бизнес-омбудсман ёрдамида ортиқча ҳисобланган 1,1 млрд сўм тадбиркор фойдасига ҳал этилди

Фарғона вилоятида фаолият юритувчи тадбиркор электр энергияси учун тўлов икки баравар ошириб юборилганидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Вакил девони аралашуви билан "Ўзэнергоинспекция" Фарғона вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан ҳолат ўрганилди. Натижада, жамиятнинг электр энергияси сарфини ҳисоблашда хатоликка йўл қўйилгани аниқланди. Ҳисоб-китоб коэффициенти 2000 бўлиши керак бўлган жойда 4000 қўлланилган, бу эса тўловнинг ошишига олиб келган.

Ушбу ҳолат юзасидан "Фарғона ҲЭТК" АЖ томонидан қайта ҳисоб-китоб амалга оширилиб, ортиқча ҳисобланган 1,1 млрд сўм тадбиркор фойдасига ҳал этилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение