30-Avgust, 2024-yil

Фоторепортаж: Сурхондарё ва Хоразмда тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди

Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказди.

 

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда маҳаллий тадбиркорлар ўзлари дуч келаётган муаммолар ҳақида очиқ гапириш, шунингдек, ҳудуддаги ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича таклифлар бериш имкониятига эга бўлдилар.

 

Аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи учрашувнинг энг муҳим мавзуларидан бири бўлди.

 

Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов иштирокида Урганч шаҳридаги IT-Паркда ўтказилган очиқ мулоқотда замонавий технологиялар соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланди.

 

Бизнес фаолиятини ривожлантириш, молия-кредит масалалари ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар алоҳида эътибор билан ўрганилди.

 


Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение