29-Avgust, 2024-yil

Бизнес-омбудсман ва тадбиркорлар учрашуви: аҳоли бандлиги ва ижтимоий ҳимоя масалалари муҳокама қилинди


Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов Нукус шаҳрида камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларни иш билан таъминлаш масалаларида 50 га яқин тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. 


Шунингдек, учрашувда тадбиркорларнинг муаммолари тингланиб, уларни ҳал қилиш ва таклифларини амалга ошириш бўйича тегишли чоралар кўрилиши таъкидланди.


Бизнес-омбудсман тадбиркорлар билан ҳамкорликда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш устида ишламоқда.




Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение