27-Avgust, 2024-yil

Бизнес-омбудсман ёрдамида жомбойлик фермернинг ҳуқуқи тикланди

Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатувчи «Анор» (номи ўзгартирилган) фермер хўжалиги Халқ депутатлари Жомбой туман кенгашининг қароридан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

 Аниқланишича, Жомбой туман ҳокимининг қарори билан тадбиркорга ғалла-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил қилиш учун 33,1 гектар ер майдони ажратилган. Фермер хўжалиги раҳбари вафот этгач, унинг турмуш ўртоғи мерос бўйича ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритган ва ижара шартномасини қайта расмийлаштирган.

 Бироқ Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши ушбу ер участкасини «ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар тўлиқ мавжуд эмаслиги» ва «ердан оқилона фойдаланилмаётганлиги» сабабли ҳокимлик захирасига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилди.

 Мазкур мурожаат Бизнес-омбудсман девонида ўрганилиши жараёнида Халқ депутатлари Жомбой туман кенгаши томонидан Ер кодекси талабларига риоя этилмаганлиги аниқланди.

 Шунга кўра, Бизнес-омбудсман томонидан Самарқанд туманлараро маъмурий судига тадбиркор манфаатида шикоят аризаси киритилди. Натижада Халқ депутатлари Жомбой туман кенгаши қарорининг фермер хўжалигига тегишли ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қисми ҳақиқий эмас деб топилди ва фермер хўжалигининг бузилган ҳуқуқи тикланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение