26-Avgust, 2024-yil

Хусусий корхонанинг лицензияси сақлаб қолинди

Навоий вилоятида фаолият кўрсатувчи "Асилбек-Мед" хусусий корхонасининг 2023 йил 13 декабрдаги лицензиясини бекор қилиш юзасидан судга мурожаат қилинганлигидан норози бўлган тадбиркор Бизнес-омбудсмандан ёрдам сўради.

Аниқланишича, Кармана туманлараро иқтисодий судида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан корхона лицензия талабларини бузганлиги кўрсатилиб, хусусий корхонага нисбатан молиявий жарима солиш ва лицензиясини бекор қилиш сўралди.

Вакил девони ходимлари томонидан хусусий корхона манфаати ҳимоя қилинди. Судда лицензия бекор қилиниши учун етарли асос мавжуд эмас деб топилди.

Натижада Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан корхонанинг 2023 йил 13 декабрдаги лицензиясини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарорига кўра қаноатлантиришдан рад қилиниб, корхонанинг лицензияси сақлаб қолинди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение