21-Avgust, 2024-yil

Бизнес-омбудсман ёрдамида асоссиз ўтказилган пул маблағлари суғурта компаниясига қайтарилди

Сурхондарё вилоятида фаолият кўрсатувчи «Зафар» суғурта компанияси (номи ўзгартирилган) АЖ ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 Аниқланишича, Мажбурий ижро бюроси Денов тумани бўлими томонидан Суғурта компаниясининг банк ҳисоб рақамидан 85 миллион сўм маблағ асоссиз равишда «Денов тумани йўллардан фойдаланиш корхонаси» УК ҳисоб рақамига ўтказиб юборилган.

 Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан мурожаат ўрганиб чиқилиб, компаниянинг эътирозлари асосли экани аниқланди. Натижада, 85 миллион сўм пул маблағлари суғурта компаниясига қайтариб берилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение