21-Avgust, 2024-yil

Тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг соддалаштирилган тартиби

 «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони (16.08.2024 йилдаги ПФ-111-сон) қабул қилинди.

 Тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига ҳамда атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат мажбурий тарзда тартибга солиш таъсирини баҳолаш (ТСТБ)дан ўтказилади.

 Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси билан қуйидаги тартибга солиш воситалари жорий этилиши назарда тутилган ҳолларда соддалаштирилган тартибда ТСТБ ўтказилади:

жисмоний ва юридик шахсларга мажбурият, талаб, тақиқ, жавобгарлик ёки бошқа чекловларни белгилаш ёки уларни ўзгартириш;

жисмоний ва юридик шахсларга мажбурият, талаб, тақиқ, жавобгарлик ёки бошқа чекловларга риоя қилиш ёки уларни бажаришни таъминлаш билан боғлиқ таъсир чораларини қўллаш;

тадбиркорлик субъектларига тақдим этилаётган имтиёз, преференция ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турларини жорий қилиш, уларнинг таъсир доирасини кенгайтириш ёки қисқартириш ёхуд уларни бекор қилиш.

 Тадбиркорлик субъектлари зиммасига янги мажбурият, талаб, тақиқ, жавобгарлик ёки бошқа чекловлар юклатилишини назарда тутувчи лойиҳалар ва ТСТБ ҳисоботи бевосита тадбиркорлик субъектлари ҳамда уларнинг бирлашмалари иштирокида муҳокама қилинади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение