17-Avgust, 2024-yil

Жиззахдаги тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун янги имкониятлар

Жиззах вилоятида тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун хусусийлаштириш жараёнларини тушунтиришга қаратилган "Roadshow" тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Хусусийлаштириш дастури кенгаяди

Президент қарорига асосан, 247 та корхонадаги давлат акциялари ва 1028 та кўчмас мулк объектлари оммавий савдога чиқарилади. Шунингдек, 12 та йирик корхонадаги давлат улушлари фонд бозорида жойлаштирилади.

 

Тадбиркорлар учун қулайликлар

Давлат активларининг бошланғич баҳоси пасайтирилиши мумкин.

Узоқ муддат ижарага олинган давлат мулкини сотиб олиш имконияти.

Ер участкаларини бўлиб-бўлиб тўлаш ва нархини пасайтириш.

Ер участкаларига қўйилган тақиқлар олиб ташланади.

Айрим туманлардаги активлар учун тўлов муддати 5 йилгача узайтирилди.

 

Жиззахдаги натижалар

2023 йилда 74,9 млрд сўмлик давлат активлари ва 18,2 млрд сўмлик ер участкалари сотилди. 2024 йилнинг ўтган даврида эса 44,2 млрд сўмлик давлат активлари сотилди. Айни пайтда 123,7 млрд сўмлик 84 та давлат активининг савдоси давом этмоқда.

 

Янги имкониятлар

Жиззах вилоятида 12 та давлат ва давлат иштирокидаги корхоналар ҳамда 69 та кўчмас мулк объектлари сотувга қўйилди. Тадбиркорлар "E-auksion" электрон савдо платформасидан фойдаланиш бўйича батафсил маълумот олишди.

 

Очиқ мулоқот

Тадбир давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва таклифларини билдиришди.

 

Келгуси режалар

Шунга ўхшаш "Roadshow" тадбирлари республиканинг барча вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение