17-Avgust, 2024-yil

Хоразмлик тадбиркорнинг имтиёз муаммоси Бизнес-омбудсман ёрдамида ҳал этилди

Хоразм вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор янги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ўзлаштирганлиги учун солиқ имтиёзи қўлланилмаётганлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 Солиқ кодексининг 428-моддасига асосан, қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун янги ўзлаштирилаётган ерларга нисбатан — ваколатли орган томонидан тасдиқланган лойиҳага мувофиқ, уларни ўзлаштириш ишлари бажариладиган даврда ва улар ўзлаштирилган вақтдан эътиборан беш йил мобайнида солиқ имтиёзи қўлланилиши белгиланган.

 Тадбиркорнинг мурожаатига асосан Вакил девони ходимлари томонидан ҳолат ўрганиб чиқилди.

 Натижада, "Зафар" (номи ўзгартирилган) МЧЖ томонидан солиқ имтиёзидан фойдаланган ҳолда қайта ҳисобот тақдим қилиниши таъминланди.

 Бизнес-омбудсман тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда давом этади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение