10-Avgust, 2024-yil

Тадбиркорнинг икки масаласи ҳам Бизнес-омбудсман ёрдамида ҳал этилди

Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатувчи “Нодирбек” (номи ўзгартирилган) МЧЖ шаклидаги қўшма корхона раҳбари С.М. олган кредит маблағи учун тўланиши керак бўлган компенсация пуллари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Вакил девони ходимлари томонидан масала назоратга олиниши натижасида Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси томонидан кредит маблағининг 5 фоизи миқдоридаги компенсация пуллари тўлаб берилиши таъминланди.

Шунингдек, С.М. таъсисчилигидаги фермер хўжалиги давлат ижрочиси томонидан ижро иши тамомланмаётганини маълум қилган. Бизнес-омбудсман аралашуви билан ижро иши қўзғатишга асос бўлган ижро ҳужжати суд томонидан бекор қилинганлиги асос қилиниб, фермер хўжалигига нисбатан ижро иши тамомланиши таъминланди.

Иккала муаммоси ҳам ҳал этилган тадбиркор давлатимиз раҳбари бошчилигида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар амалда намоён бўлаётганидан миннатдорлигини билдирди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение