9-Avgust, 2024-yil

Тадбиркорнинг қонунда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи тикланди

Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатувчи "Зафар инвест" (номи ўзгартирилган) МЧЖ вакили Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 Аниқланишича, корхона томонидан 2021-2022 йилларда аукцион орқали 3 та лот бўйича Нуробод тумани Оқсой МФЙда жойлашган умумий майдони 11 гектар бўлган ер майдони туризмни ривожлантириш мақсадлари учун ижарага олинган.

 Бироқ, кадастр идораларининг Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизимида (UZKAD тизими) корхонанинг ер майдони 11 гектар ўрнига 20 гектар қилиб кўрсатилганлиги сабабли солиқ органлари томонидан ҳисоботларни тақдим этиш талаб этилган.

 Солиқ кодексининг 426-моддасида рекреация аҳамиятига молик ерлар – аҳолининг оммавий дам олиши ва туризмини ташкил этиш учун тегишли муассасалар ҳамда ташкилотларга берилган ер участкалари солиқ солиш объекти ҳисобланмаслиги белгиланган бўлса-да, UZKAD тизимида нотўғри киритилган 9 гектар ер майдони учун солиқ ҳисобланиши талаби қўйилган.

 Корхонанинг ушбу масала юзасидан кадастр идораларига мурожаатлари эса эътиборсиз қолдирилиб, масала ижобий ҳал этилмасдан келинган. 

 Бизнес-омбудсман девони ходимлари аралашуви билан UZKAD тизимида корхонанинг ер майдонлари 11 гектарни ташкил этиши тўғрисида маълумотлар киритилиши таъминланди ва солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқи тикланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение