8-Avgust, 2024-yil

Тадбиркорнинг мулк ҳуқуқи тикланди: Бизнес-омбудсман ёрдамида автомашина тақиқдан чиқарилди

Сурхондарё вилоятида фаолият юритувчи «MAK» МЧЖ (номи ўзгартирилган) мулк ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 Маълум бўлишича, тадбиркорлик субъектига тегишли автомашинага Термиз шаҳар Мажбурий ижро бюроси (МИБ) томонидан ноқонуний равишда тақиқ қўйилган. Мурожаатчи ушбу масала юзасидан бир неча ой давомида турли идораларга мурожаат қилган, бироқ муаммо ҳал этилмаган.

 Бизнес-омбудсман девони томонидан ўтказилган ўрганишда тадбиркор «Barqaror sarmoya group mikro» молия ташкилотидан олинган кредитни қайтарганлиги, бироқ кечикиш туфайли молия ташкилоти томонидан тақиқни олиб ташлаш рад этилганлиги маълум бўлди.

 Бизнес-омбудсман девони ходимлари кўмагида Термиз шаҳар МИБ томонидан автомашинага қўйилган тақиқ бекор қилинди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение