7-Avgust, 2024-yil

Минтақада бизнес ва инвестициялар учун янги имкониятлар

“Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси маркази” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-283-сон, 06.08.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, “Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси маркази” эркин иқтисодий зонасини ташкил этилади.

Марказ фаолиятини бошқариш “Сирдарё” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” унитар корхонасига юклатилади.

Марказ ҳудудига саноат корхоналарини ишлаб чиқариш жараёнига жалб этиш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали саноат кооперацияси кенгайтирилади.

Марказ ҳудудида фақат Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш сертификати назорати остида реализация қилинади.

Қозоғистон ва у орқали ташриф буюрувчи чет эл фуқаролари учун Марказ ҳудудига махсус назорат ўтказиш пункти орқали визасиз тартибда, шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан кириш, 15 кун мобайнида ҳудудда бўлиш ва кирган назорат пункти орқали чиқиш имконияти йўлга қўйилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение