Мажбурий рақамли маркировкалаш лозим бўлган товарларнинг чакана савдосини тартибга солиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори (03.08.2024 йилдаги 478-сон) қабул қилинди.
2024 йил 1 сентябрга қадар Солиқ қўмитаси алкоголь, тамаки ва пиво маҳсулотлари, маиший техника ва дори воситалари чакана савдоси билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларининг «Asl belgisi» миллий ахборот тизимидан рўйхатдан ўтганлиги ҳамда рақамли маркировкалаш талабларига риоя этилаётганлигини назоратга олади.
Рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини тўхтатмоқчи бўлганда, туман (шаҳар) солиқ инспекциясини бир ой олдин хабардор қилиш тартиби жорий этилади.
Бунда солиқ солиқ инспектори уч иш кунида чакана савдо ҳуқуқи учун йиғимларнинг тўлиқ тўланганлиги ҳамда алкоголь, тамаки ва пиво маҳсулотларининг омбордаги қолдиқларини хатловдан ўтказади.