6-Avgust, 2024-yil

Жиззахда тадбиркорга ноқонуний ундирилган маблағлар қайтарилди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида фаолият юритувчи "Катта сарой" (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари газ таъминоти корхонаси томонидан ноқонуний ундирилган пул маблағини қайтаришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 Аниқланишича, 2022 йилда "Катта сарой" МЧЖ билан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Жиззах вилоят бўлими ўртасида газдан фойдаланиш бўйича шартнома тузилган. Газ таъминоти корхонаси ходимларининг хатоси туфайли МЧЖнинг лимит сўраб ёзган аризаси тизимга киритилмаган. Шу сабабли, корхона ҳисоб рақамидан лимитдан ортиқча фойдаланилган газ учун 14 млн маблағ ноқонуний равишда ечиб олинган.

 Вакил девони ходимлари томонидан ҳолат ўрганиб чиқилиб, нотўғри ундирилган маблағ "Катта сарой" МЧЖ ҳисобига қайтариб берилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение