2-Avgust, 2024-yil

Олот туманидаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинди

 Бухуоро вилоятида фаолият юритувчи бир гуруҳ тадбиркорлар Олот туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими (СЭО ва ЖСБ) ходимлари томонидан ноқонуний текширувларга дучор бўлганликларидан шикоят қилиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилдилар.

 

Бизнес-омбудсман девони томонидан ўтказилган ўрганиш натижасида, мазкур текширувларнинг ҳақиқатан ҳам ноқонуний равишда амалга оширилганлиги тасдиқланди.

 

Олот туман СЭО ва ЖСБ бўлими мансабдор шахсига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-2-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. ЖИБ Олот туман судининг қарори билан ҳуқуқбузарлик факти ўз тасдиғини топди ва мансабдор шахсга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

 

Бизнес-омбудсман девони томонидан кўрилган чоралар натижасида тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланиб, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган чоралар кўрилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение