2-Avgust, 2024-yil

Хоразмлик тадбиркор газ таъминотидаги муаммо юзасидан Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди

Хоразм вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор газ таъминоти ходимларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, “Арслон” (номи ўзгартирилган) МЧЖга қарашли цитрус мевалар етиштиришга ихтисослаштирилган гидропоника усулидаги иссиқхонага табиий газ етказиб берилиши борасида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан техник шарт берилди.

 

Бироқ “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали томонидан тадбиркорлик субъектига тегишли иссиқхонани газлаштириш бўйича шартнома тузилмасдан келинган.

 

Тадбиркорнинг мурожаатига асосан Вакил девони ходимлари томонидан ҳолат ўрганиб чиқилди. Натижада, “Арслон” МЧЖ билан “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали ўртасида “Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида” шартнома тузилди ва тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.

 

Бизнес-омбудсман тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда давом этади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение