24-May, 2021-yil

Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркорга қарийб 4 миллиард сўм қарздор

“Lux” МЧЖ (номи ўзгартирилган) унинг мулк ҳуқуқлари бузилганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, ҳокимнинг қарори билан ер майдони давлат ва жамоат эҳтиежлари учун олинганлиги натижасида тадбиркорга тегишли 87 кв.метрлик савдо дўкони бузилган. Ушбу мулк мустақил баҳоловчи корхона томонидан қарийб 4 миллиард сўмга баҳоланган. Шу билан бирга, тадбиркор томонидан компенсацияни тўлаб бериш тўғрисидаги мурожаат Тошкент шаҳар ҳокимлигига юборилганлигига қарамай, компенсация тўланмаган.

Бизнес-омбудсман томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво ариза натижасида Тошкент шаҳар ҳокимлигига “Lux” МЧЖга қарийб 4 миллиард сўм компенсация тўлаб бериш вазифаси юклатилди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение