30-Iyul, 2024-yil

3 млн долларлик ускуна ишга туширилиб, 30 та янги иш ўрни яратилди

Сурхондарё вилояти Музработ туманида фаолият кўрсатувчи «O.D.S.» (номи ўзгартирилган) хусусий корхонаси мутасаддилар хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, «O.D.S.» хусусий корхонаси лойиҳани ишга тушириш учун “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги” ДМдан рухсатнома олишда айрим мутасаддилар томонидан тўсқинликларга дуч келган.

 

Вакил девонининг ўрганишлари натижасида, айрим мутасаддиларнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланди. Ушбу мутасаддилар жавобгарликка тортилди ва «O.D.S.» хусусий корхонасига лецензия олишда амалий ёрдам кўрсатилди.

 

Натижада, 3 млн долларлик ускуна ишга туширилиб, 30 та янги иш ўрни яратилди. Шунингдек, корхона инфузион система маҳсулотлари ишлаб чиқаришни бошлади.

 

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – Бизнес-омбудсманнинг устувор вазифаси!

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение