29-Iyul, 2024-yil

Тадбиркорга ноқонуний қўлланилган жарима Бизнес-омбудсман томонидан бекор қилинди

Жиззах вилоятида фаолият юритувчи "З.А." (номи ўзгартирилган) корхонаси раҳбари солиқ идораси томонидан қўлланилган жаримадан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Мурожаатда корхонага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддаси 2-қисми билан маъмурий жарима қўлланилган ва бу жарима асоссиз эканлиги билдирилган.

 

Бизнес-омбудсман девони томонидан ўтказилган ўрганиш жараёнида, жарима корхонага тегишли бўлмаган нотурар объект солиқ ҳисоботида кўрсатилмаганлиги сабабли қўлланилгани аниқланди.

 

Мазкур объект аслида кимга тегишли эканини аниқлаш мақсадида Бизнес-омбудсман ходимлари Ш.Рашидов туманига боришди. Натижада, бундай бинонинг умуман мавжуд эмаслиги, фақат кадастр маълумотларида қолиб кетганлиги маълум бўлди.

 

Вакил девонининг қонуний аралашуви билан Ш.Рашидов туманида рўйхатга олинган нотурар объект "З.А." МЧЖ ҳисобига нотўғри бирикиб қолганлиги сабабли, 2024 йил 24 июнда бу асоссиз маълумот ҳисобдан чиқарилди.

 

Натижада Зомин туман солиқ инспекциясининг 2024 йил 26 февралдаги қарори бекор қилиниб, тадбиркорга ноқонуний қўлланилган жариманинг олди олинди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение