26-Iyul, 2024-yil

ФОТОРЕПОРТАЖ. Электроника ва автомобилсозлик соҳаси: муаммолар ва ечимлар изланмоқда

 

Бугун, 26 июль куни Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида ҳукумат вакиллари ва электроника ҳамда автомобилсозлик соҳаси вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди.

 

Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, Солиқ қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Божхона қўмитаси, Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида ўтган очиқ мулоқотда тадбиркорларнинг экспорт, солиқ, божхонага оид масалалари ва тизимли муаммолари атрофлича муҳокама қилинди.

 

Билдирилган барча муаммо ва таклифлар тингланиб, ўрганиш учун тегишли мутасаддиларга йўналтирилди.






Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение