17-May, 2021-yil

Ҳокимнинг қарори маҳфий бўлгани учун тадбиркорга компенсация тўлаб берилмади

 “Trader” ХК (номи ўзгартирилган) Тошкент шаҳридаги умумий майдони 72 кв.метрлик савдо дўкони орқали ўз савдо фаолиятини амалга ошириб келган. Савдо дўкони жойлашган ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун шаҳар ҳокимлиги томонидан олиниб, савдо дўкони бузилган. Шу билан бирга, тадбиркорга бузилган савдо дўконнинг ўрнига бошқа бинони ажратиш таклиф этилган. Ушбу бинога бўлган ҳуқуқни тадбиркор номига расмийлаштиришда ҳокимининг қарор нусхаси лозим бўлган, аммо ҳокимнинг қарори маҳфий бўлганлиги важ қилиниб, унинг нусхаси тадбиркорга тақдим этилмаган.

 Бизнес-омбудсман томонидан Чилонзор туманлараро маъмурий судига киритилган аризаси натижасида суд томонидан компенсация ажратишда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ҳаракатсизлиги қонунга ҳилоф деб топилди ва тадбиркорга бузилган бино-иншоот учун компенсация ажратиш юзасидан мажбурият юклатилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение