22-Iyul, 2024-yil

Кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари тадбиркорларининг ҳуқуқлари янада кенгайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (17.07.2024 йилдаги 432-сон) қарориқабул қилинди.

2024 йил 1 сентябрга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

 2024 йил 1 октябрга қадар кичик саноат зоналари иштирокчилари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ёш тадбиркорлик субъектларининг инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларининг бажарилганлиги ёки бажарилмаганлиги хатлов ўтказилиб, уларнинг ҳисобини юритиш бўйича алоҳида электрон дастур ишга туширилади ва ҳар чоракда маълумотлар янгилаб борилади.

 Давлат активларини бошқариш агентлигига кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида жойлашган давлат мулки объектларини хусусийлаштириш ваколати берилди!

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение