13-Iyul, 2024-yil

ФОТОРЕПОРТАЖ. Қурилиш соҳасидаги тадбиркорларнинг тизимли муаммо ва таклифлари тингланди


Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида бугун, 13 июль куни Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов бошчилигида қурилиш соҳаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.


Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда қурилиш, қурилиш материаллари, лойиҳа, архитектура, дизайн ва муҳандислик соҳаларида фаолият юритувчи тадбиркорлар иштирокида ўтган учрашувда соҳанинг долзарб масалалари ва муаммолари атрофлича муҳокама қилинди.


Тадбиркорлар томонидан билдирилган таклифлар асосан қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш, солиқ юкини камайтириш, қурилиш материаллари нархларини барқарорлаштириш ва бошқа қатор масалаларни қамраб олди.


Барча билдирилган муаммо ва таклифлар ўрганиб чиқилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши таъкидланди.





Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение